“Милан” Диего Симеоненинг ўғлини сотиб олишни режалаштирмоқда
Италиянинг “Женоа” клуби ҳужумчиси Жованни Симеоне фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercatoweb сайти хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, Жованни Симеоне “Милан” қизиқишлари доирасига кириб қолган. 21 ёшлик форвард мавсум якунлангач Миланга кўчиб ўтиши мумкин.
Маълумот ўрнида, аргентиналик ҳужумчи бу мавсум Италия чемпионатида 19 ўйинда 8 та гол уришга эришди.
Фикрлар