"Милан" Доннарумма ўрнига Бравони олиб келади

 

 

"Милан" жамоасининг асосий дарвозабони Жанлуижи Доннарумма яқин орада жамоани тарк этиши мумкин. Шунинг учун миланликлар ҳозирдан янги дарвозабон қидирмоқда.

Айни пайтда "Милан" раҳбарияти "Манчестер Сити"да асосий таркибдаги жойини йўқота бошлаган Клаудио Браво номзодига тўхталди. Ўтган йили ёзда "Барселона"дан манчестерликлар сафига кўчиб ўтган Чили терма жамоаси дарвозабони Англия премьер-лигасига мослаша олмади.

Италиянинг ёш дарвозабони Жанлуижи Доннарумма эса "Милан" билан янги шартнома борасида бир тўхтамга келгани йўқ.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!