“Милан” Доннаруммага 10 кун вақт берди

6 июнь,2017, 13:56 710

“Милан” Доннаруммага 10 кун вақт берди

Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти дарвозабон Жалуиджи Доннарумма билан шартномани янгилаш пайсалга солинаётганидан ранжимоқда, дея хабар бермоқда Gazzette delo Sport нашри. Ушбу манбанинг қайд этишича, “россонерилар” 18 ёшли дарвозабонга қарор чиқариш учун 16 июнга қадар мухлат берган.

Айнан шу куни Доннарумма Италия ёшлар термаси(U-21) сафида Европа чемпионатида иштирок этиш учун жўнаб кетади. Клубдагилар мазкур масала айнан шу кунга қадар хал этилишидан умид  қилишмоқда.

Қайд этиш жоиз, илгарироқ “россонерилар” Доннаруммага 4 йиллик шартнома таклиф қилиши ҳақида маълумотлар чиққан эди.