"Милан" Доннаруммага ажойиб сюрприз тайёрламоқда
"Милан" клубининг хитойлик раҳбарлари жамоанинг 17 ёшли дарвозабони Жанлиужи Доннаруммани сақлаб қолишмоқчи.
Corriere dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, инвесторлар иқтидорли дарвозабонга 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишмоқчи ва унинг маошини 2017 йилнинг 1 июлидан бонусларни ҳисобламаган тақдирда 5 миллион еврога қадар оширмоқчи.
Клуб раҳбарияти 2017 йилнинг 25 февралда футболчининг агенти Мино Райола билан бу борада келишуга имзо чекишни мўлжалламоқда. Чунки айнан шу куни Доннарумма 18 ёшга тўлади ва 3 йилдан ортиқ муддатга мўлжалланган шартномаларга имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қайд этиш жоиз, ушбу шартнома "Милан"га 50 миллион еврога тушиши айтилмоқда.
Маълумот ўрнида, Доннарумма жорий мавсумда А серияда 17 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 20 та тўп олиб чиққан.
Фикрлар