"Милан" Германиядан ҳимоячи олади

21 март,2017, 15:05 428

 

 

Ёзда таркибини кучайтирадиган "Милан" Бундеслига вакили "Шальке-04" жамоаси ҳимоячиси Зеад Колашинацни трансфер қиладиган бўлди.

"Милан" бош мураббийи Винченцо Монтелла бу ҳимоячи жамоа мудофаа қудратини оширишига ишонмоқда. Лекин миланликларга бу футболчини олиш осон бўлмайди.

Чунки Колашинацни ўз жамоаси қўйиб юборишни истамаётганидан ташқари, "Ювентус", "Рома", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпуль" ҳам ҳимоячини ўз таркибига чорламоқда.

SPORTS.uz