"Милан" "Лацио" футболчиси билан келишувга эришди

31 май, 14:55 192


Римннинг “Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Билья фаолиятини “Милан” давом эттиришга яқин турибди.

La Repubblica нашрининг тарқатган хабарига кўра, томонлар 31 ёшли футболчининг трансфер борасидаги музокараларни деярли якунлаган. Аргентиналик футболчи учун “россонерилар” 18 миллион евро ва қўшимчасига 4 миллионни бонус сифатида тўлайди.

“Милан” эса футболчининг ўзи билан 3 йиллик шартнома ва йилига 2,5 миллион евро миқдорида маош беришга келишиб олди.