"Милан" Монтелла билан шартномани узайтиришга яқин турибди

“Милан” клуби бош мураббийи Винченцо Монтелла “россонерилар” билан амалдаги шартномани узайтиришга яқин турибди. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлуки ди Марцио хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, Монтелла бошқарувида “Милан” жорий мавсумни А Серияда 6-поғонада якунлади ва УЕФА Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Бугун 42 ёшли мутахассис клуб раҳбарияти билан учрашган. Якунда эса томонлар ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришишган.

“Милан”нинг ҳозирги футболчилари заҳирага ҳам ярамас эмиш>>>

Обамеянгни "Милан"да кутишмоқда>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!