512 0

Ўз таркибини тобора кучайтириб бораётган “Милан” ҳуқуқий жиҳатдан Мадриднинг “Реал” клубига тегишли бўлган ҳужумчи Альваро Моратани сотиб олиш борасидаги ҳаракатларини асло сусайтираётгани йўқ.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарларга кўра “россонерилар” 24 ёшли испаниялик тўпурар учун йилига 10 млн евро маош тўлашга тайёр.

Таъкидлаш керакки, Моратани “Милан”га ўтишга унинг “Ювентус”даги собиқ жамоадаоши Леонардо Бонуччи кўмаклашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ миланликлар “қироллик клуби”га футболчи учун сўраган 90 млн еврони беришга рози эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98