"Милан" Моратани харид қилмоқчи (эмас)

8 май, 14:02 314

Италиянинг “Милан” клуби спорт директори Массимилиано Мирабелли “Реал” ҳужумчиси Алваро Мората борасидаги хабарларга аниқлик киритиб ўтди.

Мен Мадридга шунчаки ўйинни томоша қилиш учун боргандим, Мората учун эмас. У “Милан”нинг қизиқишлари доирасига кирмайди.

Бизнинг стратегиямиз турнир жадвалининг якуний ўрнига боғланиб қолмаган, – дейди мутахассис Mediaset Premiumга берган интервьюсида.

Олдинроқ, миланликлар директори “Реал” Чемпионлар Лигаси доирасида “Атлетико”га қарши ўтказилган баҳсидан сўнг футболчи билан музокара ўтказгани борасидаги хабарлар урчиган эди.