"Милан" Найнгголанни "Интер"дан тортиб олмоқчи

Римнинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Ража Найнгголан “Милан” клубининг ёзги трансфер давридаги асосий нишонидан бирига айланган.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” раҳбарияти 29 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери борасида “бўрилар”га расмий мурожаат йўллашган. Таъкидлаш керакки, Найнгголанни шунингдек Миланнинг бошқа бир жамоаси “Интер” ҳам кўзлаб юрибди.Бундан ташқари Бельгия терма жамоаси аъзосига Лондоннинг "Челси" клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Агар “Милан” Найнгголан борасида келишувга эриша олмаса, у ҳолда "Кальяри"дан 20 ёшли Николо Бареллани сотиб олади.

"Интер" ҳам Найнгголан учун курашга қўшилди>>>

Найнгголан "Интер" дарвозасини қандай қилиб икки бор аниқ нишонга олди? (видео)>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!