"Милан" Обамейянгни А Сериянинг энг бой футболчисига айлантирмоқчи

“Милан” ҳали ҳам “Боруссия Д” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгни ўз сафига қўшиб олиш фикридан қайтмаяпти. Football Italia нашрининг маълум қилишича, “россонерилар” 28 ёшли габонлик футболчи учун йилига 8 млн евро маош беришга тайёр.

Таъкидлаш керакки, агар Обамейянг ушбу таклифга розилик билдирса, у А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин. Ўз навбатида дортмундликлар ҳам тўпурар футболчисини 80 млн евродан камига сотмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Обамейянг жорий мавсум 32та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 31та гол ёздириб қўйишга эришди ва Бундеслига тўпурарлигини қўлга киритди. Унинг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!