"Милан" Швейцария терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Италиянинг “Милан” клуби “Вольфсбург” ҳимоячиси Рикардо Родригеснинг трансфери бўйича келишувга эришди. Тарқатилган маълумотларга қараганда “россонерилар” Родригесни анча арзонга сотиб олишган.

Аниқроғи, “Милан” 24 ёшли Швейцария терма жамоаси футболчиси учун 18 млн евро тўлайдиган бўлди. Унинг йиллик маоши эса 3 млн еврони (шундан 0,5 млн бонус ҳисобида) ташкил этади.

Таъкидлаш керакки, “Милан” мутасаддилари тез орада келишувни имзолаш учун Германияга боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!