"Милан" Хамес Родригес учун курашга қўшилди

23 июнь,2017, 08:35 360

Италиянинг “Милан” клуби ўз сафини тажрибали ярим ҳимоячи Хамес Родригес билан тўлдириши мумкин.

Repubblica нашрининг хабар беришича, “россонерилар” бу борада 25 ёшли қолумбиялик футболчи учун 40 млн евродан воз кечишга тайёр. Ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам “Реал”да етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани учун мавсумлар оралиғида жамоасини алмаштиришни режалаштирган.

Таъкидлаш керакки, “Милан” Хамесни сотиб олиш учун машҳур агент Жорже Мендешнинг хизматларидан фойдаланмоқчи. Айтиш лозимки, айнан шу агент “Милан”га Португалия терма жамоаси форварди Андре Силвани олиб келишда кўмаклашган эди.

Маълумот учун, Хамес якунланган мавсум Ла Лигада бор йўғи 13та баҳсда иштирок этган. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.