"Милан" Хорватия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишга жуда яқин турибди

“Милан” “Фиорентина” ҳужумчиси Никола Калинич борасидаги курашда “Эвертон”ни ортда қолдирди.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли Хорватия терма жамоаси аъзоси 25 млн евро эвазига “россонерилар” сафига ўтишга жуда яқин турибди. Ўз навбатида “Фиорентина” “Женоа”дан Жованни Симеонени сотиб олгач, Калинични қўйиб юборишга рози бўлган.

Маълумот учун, ўтган мавсум А Серияда жами 32та учрашувда майдонга тушган Калинич рақиблари дарвозасига 15та гол киритишга мувоффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!