"Милан" баланд дорга осилмоқда

24 март,2017, 22:00 716

 

Келасми мавсум чемпионлик учун курашишни мақсад қилган "Милан" таркибида жиддий ўзгаришлар қилади. Миланликлар ёзги трансфер бозорида фаол ишлаши тобора ойдинлашиб бормода.

"Милан" раҳбарияти "Вольфсбург"да ўйнаётган бразилиялик Луис Густаво учун 10 миллион евро таклиф қилмоқда. Бу ярим ҳимоячига "Интер" ва "Ювентус" ҳам оғиз солмоқда.

Шу ўринда, "Милан" раҳбарияти Луис Густавонинг маошини тўлашга қийналиши мумкин. Чунки бразилиялик футболчи йилига 10 миллион евро олади. "Милан"нинг ҳозирги кунда энг катта маош оладиган ҳужумчиси Карлос Баккага эса йилига 4 миллион евро тўланади.

SPORTS.uz