"Милан" бразилиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда

 

Италиянинг “Милан” жамоаси Бразилиянинг “Сантос” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Лимага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Globe Sporte нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, миланликлар футболчининг агенти билан алоқага чиқди ва музокараларни бошлаб юборди. 27 ёшли футболчининг “Сантос” клуби билан амалдаги шартномаси шу йилнинг 31 декабргача амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Лукас Лимага “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирганди. Ярим ҳимоячи Бразилия терма жамоаси сафида 14 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!