“Милан” бугун Гаттузо билан шартномани узайтиради

Италиянинг “Милан” клуби жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан янги битимни имзолашади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 40 ёшли мутахассис миланликлар билан 2021 йилнинг ёзига қадар шартномани узайтаради.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо бошчилигидаги “Милан” айни пайтда Италия чемпионатида 6-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!