"Милан" бугун ўйнамайдиган бўлди

Бугун Италия А Серияси 3-туридан ўрин олган “Лацио” ҳамда “Милан” жамоалари ўртасидаги баҳс қолдирилди. Бунга Римдаги табиий офат сабаб бўлмоқда.

Мутасаддилар стадионга келадиган мухлисларга ҳавфсизлик масалаларини та`минлаб бера олмаслигини маълум қилди. Кучли ёмғир сабаб, Рим метросининг фаолияти тўҳтатиб қўйилди.

Айрим жойларда электр энергиялари узиб қўйилди, ба`зи кўчаларда ҳаракатланиш таъқиқланди.

Қайд этиш жоиз, ушбу ўйин “Олимпико” стадионида бугун Тошкент вақти билан соат 18.00 да бошланиши лозим эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча айнан ушбу сабаб туфайли, “Сампдория” ва “Рома” жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам қолдирилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!