“Милан” эртага Англиядан ҳужумчи сотиб олади

28 июнь, 15:46 476

“Милан” эртага Англиядан ҳужумчи сотиб олади

 

Англиянинг “Сандерленд” клуби ҳужумчиси Фабио Борини фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, италиялик форвард эртага “Милан” клуби футболчисига айланиши мумкин. Фабио Борини айни пайтда Италияда бўлиб турибди. У тиббий кўрикдан ўтади ва миланликлар билан шартнома имзолайди.  

Тахминларга кўра Боринининг трансфер нархи 7 миллион еврони ташкил қилади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.