"Милан" футболчилари ўйиндан кейин "Ювентус"дан ўч олди

12 март, 09:25 548

 

Италия чемпионатидаги 28-турнинг марказий учрашувида "Ювентус"га ютқазган "Милан" футболчилари ўз асабларини жиловлай олмади.

Оғир ўтган ўйиннинг сўнгги дақиқасида "Милан" қийин аҳволга тушиб қолди. Кули рақиб билан 1:1 ҳисобида дурангга эришиб турган миланликлар учрашувга қўшиб берилган учинчи дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолди. Кейин "Милан" дарвозасига пенальти белгиланди ва Пауло Дибала мезбонларнинг ғалаба тўпини киритди.

Сўнгги дақиқаларда бир очкодан қуруқ қолган "Милан" футболчилари "Ювентус" стадионининг кийим алмаштириш хонасига талафот етказди. Шу жараёнда миланликлар "Ювентус"нинг иккита чемпионлигиги бағишланган декоратив безакларни ҳам синдириб ташлаган.

SPORTS.uz