“Милан” футболчиси “Ювентус” билан келишувга эришди

23 май,2017, 13:03 333

“Милан” футболчиси “Ювентус” билан келишувга эришди


“Милан” клуби ҳимоячиси Маттиа де Шильо “Ювентус” билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди.

Энди клублар футболчининг трансфер нархини борасида бир тўхтамга келишса бўлди. Музокаралар бир неча ҳафта давом этиши мумкин.

Де Шильо бу мавсум 27 ўйинда майдонга тушган.