"Милан" ҳам Мората учун курашга қўшилди

18 май, 12:38 50

Италиянинг "Милан" клуби раҳбарияти ёзда жамоага суперҳужумчи олиб келишни режалаштирмоқда. Football-italia нашрининг хабар беришича "россонерилар" Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Альваро Моратага жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Таъкидлаш керакки, ўтган йил "Ювентус"дан "қиролллик клуби"га келиб қўшилган испаниялик форвард жорий мавсум Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлолмади. Tuttuosport нашри тарқатган хабарга кўра Мората мавсум якунлангач "Реал"ни тарк этади. "Милан" эса бундан фойдаланиб, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Милан" бу борада "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар билан кураш олиб боришига тўғри келади.