"Милан" ҳам янги мавсум учун уй либосини тақдим этди

436

Италиянинг "Милан" клуби ҳам қитъанинг бошқа жамоалари сингари ўзининг янги мавсум учун мўлжалланган либосини тақдим этди. Бу ҳақда клубнинг "Твиттер"даги расмий канали хабар тарқатмоқда.

Унга кўра "россонерилар" 2017/18 йилги футбол мавсумидаги уй учрашувларини одатдагидек қора-қизил йўл-йўл либосда ўтказишади. Ушбу спорт эпикировкалари эса Германиянинг Adidas фирмаси томонидан тайёрланган.