"Милан" ҳимоячи Калабрия билан шартномани узайтирди

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячи Давиде Калабрия билан амалдаги келишувни узайтирганлигини эълон қилди.

“Россонерилар” расмий сайтининг хабар беришича клуб 21 ёшли италиялик футболчи билан 2022 йилнинг 30 июнига қадар шартномани узайтирган.

Маълумот учун, Калабрия жорий мавум А Серияда жами 6та баҳсда иштирок этди ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!