"Милан" ҳужумчиси "Арсенал"дан таклиф кутмоқда

26 июнь, 17:50 370

Италиянинг “Милан” клуби форварди М`Байе Ньянг “Эвертон”га ўтишга шошилмаяпти. Calciomercato нашрининг маълум қилишича, футболчи “Арсенал”дан таклиф бўлишини кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “россонерилар” 22 ёшли франциялик футболчининг трансфери масаласида “Эвертон” билан келишувга эришган эди. Унга кўра “ирисчилар” Ньянг учун миланликларга 15 млн евро тўлаши керак эди. Бироқ, футболчи ҳозирча бу борада ўз розилигини билдирмади. У катта эҳтимол билан “Арсенал”дан бўладиган таклифни кутмоқда. Боиси, лондонликлар ҳам М`Байе Ньянгнинг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Ньянг ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини “Уотфорд” сафида ижара асосида ўтказган ва АПЛнинг 16та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.