Милан клублари Санчес учун курашни бошлади

4 апрель,2017, 11:05 420

Милан клублари Санчес учун курашни бошлади


“Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчесга Миланнинг икки жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълум бўлишича, “россонерилар” ва “нерадзуррилар” чилилик футболчи билан музокараларни бошлаш арафасида турибди. Унга кўра, “Интер” 28 ёшли футболчига йилига 7,5 млн евро маош таклиф қилишган.

Alexis_Sanchez

Алексис Санчесга шунингдек, “Челси”, “Ювентус”, “Бавария”, “Атлетико”, “Манчестер Юнайтед” ва “Манчестер Сити” клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқчи.