"Милан" кутаётган олти ўйинчи

 

 

Европанинг гранд клублари қаторига қўшилишга интилаётган "Милан" хитойлик инвесторлар ёрдамида таркибини исталган жамоа билан рақобатлашадиган даражада кучайтиришга эришмоқчи.

ўз навбатида осиёлик миллионерлар ҳам Милан шаҳри жамоаси трансферлари учун катта маблағ ажратишга қарор қилган. Маълумотларга қараганда, дастлаб клубнинг янг раҳбарияти траснферлар учун 30 миллион евро ажратган. Кейинроқ бу сумма ошириб, янги футболчиларни олиш учун 100 евро бериладиган бўлди.

"Милан" бураббийлар штаби бу пулга олиниши зарур бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, ёзда таркибга Франк Кессиэ ("Аталанта"), Федерико Бернардески ("Фиорентина"), Бальде Кейта ("Лацио"), Патрик Шик ("Сампдория"), Маҳмуд Доуд, Кристофер Крамер ( "Боруссия Менхенгладблах") каби истеъдодли футболчиларни қўшиб олиш устувор вазифаси ҳисобланади.

Шунингдек, "Милан" бош мураббий масаласини ҳам ижобий ҳал қилиши керак бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!