"Милан" мавсумдаги иккинчи мағлубиятини тан олди

Ҳозиргина Италиянинг Генуя шаҳридаги “Луиджи Феррарис” стадионида Италия А Серияси 6-туридан ўрин олган “Сампдория” ва “Милан” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Мавсум олдидан анчагина катта трансферларни амалга ошириб, шов-шув кўтарган “Милан” 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу “россонерилар”нинг мавсумдаги иккинчи мағлубияти эди. Ёдингизда бўлса, Винченцо Монтелла шогирдлари 3-тур доирасида “Лацио”га қарши беллашувда 1:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Италия А Серияси. 6-тур

Сампдория – Милан  2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 72 Сапата, 2:0 – 90 Альварес.

Сампдория – Пуджони, Сильвестре, Стринич, Берешиньски, Феррари, Баррето, Торрейра (Капецци, 90), Рамирес (Верре, 84), Прат (Альварес, 90), Куальярелла, Сапата.

Милан – Доннарумма, Бонуччи, Романьоли, Родригес, Сапата, Биглия, Кессиэ, Сусо (Чалханоглу, 78), Бонавентура (Кутроне, 78), Абате (Борини, 82), Калинич.

Огоҳлантиришлар: Доннарумма (72), Бонуччи (83).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!