"Милан" мухлислари Доннаруммани йиғлатишди (фото)

809

Италиянинг "Милан" клуби мухлислари Италия кубоги 1/8 финали доирасида "Верона"га қарши (3:0) баҳсда клуб дарвозабони Жанлуиджи Доннаруммага қарши баннер кўтаришди.

Унда "йилига 6 млн евро маош оладиган руҳий эзилган "биродаримиз", бизнинг сабримиз тугади" деб ёзилган эди.

Қайд этиш жоиз, бундан бир муддат илгари унинг агенти Мино Раёла мижозининг руҳан эзилганлигини баҳона қилиб, "россонерилар" раҳбарларидан дарвозабонни қўйиб юборишларини сўрагани борасида хабарлар тарқалган эди.

Ижтимоий тармоқларда эса "Верона" билан баҳс таннафусида Доннарумма ечиниш хонасида йиғлаб ўтиргани ва уни Леонардо Бонуччи овутаётган ҳолат сурати пайдо бўлди.