"Милан" ўз сафига Бразилия терма жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи

Италиянинг “Милан” клуби “Сантос” ярим ҳимоячиси Лукас Лиманинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда UOL Esporte нашри хабар бермоқда.

Қайд этиш керакки, Бразилия терма жамоаси аъзоси қишда эркин агентга айланади ва “россонерилар” ушбу футболчини текинга қўлга киритишлари мумкин. Маълумотларга қараганда “Милан” вакиллари Лима билан музокараларни ёздаёқ бошлашган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 27 ёшли футболчига “Барселона”дан ҳам қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!