"Милан" ўзи кўзлаб юрган футболчига эга бўлди

 

"Милан" жамоаси ўзи анчадан буён кўзлаб юрган "Женоа" ҳужумчиси Лукас Окампосни қўлга киритгани ҳақида расман эълон қилди.

Трансфер ҳуқуқи Франциянинг "Марсель" жамоасига тегишли бўлган аргентиналик футболчи 2017 йилнинг 30 июнига қадар "Милан"да ижара асосида ўйнайди.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда "Женоа" таркибида 14 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини уч бора ишғол қилган.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!