
"Милан" раҳбарлари "Челси" футболчисини кутмоқда
Грандлар қаторига қўшилишни мақсад қилган "Милан" ёзда таркибини сезиларли даражада кучайтиради. Айни пайтда миланликлар ёзги трансфер мавсумида жамоага олинадиган футболчилар билан музокара ўтказиб, уларнинг розилигини олишга ҳаракат қилмоқда.
Хусусан, "Милан" раҳбарияти "Челси"да муваффақиятли ўйин кўрсатаётган испаниялик ярим ҳимоячи Сеск Фабрегасни олиш учун курашмоқда. Италияликлар 29 ёшли футболчи учун 32 миллион евро тўлашга тайёр.
Сеск Фабрегас жорий мавсумда 17 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилди.
Фикрлар