"Милан" сафига яна бир янги футболчи келиб қўшилди

2 июнь, 20:50 169

Италиянинг “Аталанта” клуби ярим ҳимоячиси Франк Кесси янги мавсумни “Милан”да бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда “россонерилар”нинг расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “Милан” 20 ёшли футболчини 2019 йилга қадар кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олган.

Эслатиб ўтамиз, Кесси ёзги трансфер даврида “Милан” сафига келиб қўшилган иккинчи футболчи бўлди.”Россонерилар” ундан олдин “Вильярреал”дан Матео Мусаккиони ҳам ўз сафига қўшиб олишган эди.

Итальян жамоалари футбол агентларини бойитишмоқда 

Обамеянг Бундеслигада тенгсиз деб топилди