"Милан" тўрт йилда аввалги қудратини тиклайди

Италиянинг “Милан” клуби бош директори Марко Фассоне жамоанинг яқин йиллар ичидаги режалари борасида маълумот бериб ўтди. 53 ёшли мутахассиснинг сўзларига қараганда, миланликлар кейинги тўрт йил ичида аввалги қудратини тиклайди.

Бизда ажойиб режа мавжуд. Янги раҳбарият жиддий инвестициялар киритишга қарор қилган. Биз яна Еврокубокларга қайтишни истаймиз. Биз кейинги тўрт йил давомида Европада рақобатбардош жамоалардан бирига айланишимиз лозим.

Шунингдек, Фассоне жамоанинг режалари ҳақида гапирар экан, Доннарумма ва клуб бош мураббийи Винченцо Монтелла борасидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Доннарумма биз учун муҳим футболчи. Биз унинг “Милан” сафида узоқ йиллар тўп суришини истаймиз ва бунга ишонамиз.

Энди Монтелла ҳақида гапирадиган бўлсак, уни раҳбарият қўллаб-қувватламоқда. У кейинги мавсумда ҳам жамоани бошқаради. Айни дамда, олдимизда турган вазифа энг муҳим вазифа эса футболчилар билан ўртадаги келишувни узайтиришдир.

“Милан” клуби бош директори жамоа трансфер сиёсатига тўхталиб ўтар экан, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

Франк Кессиэ – бизнинг энг асосий трансфер мақсадларимиздан бири. Бу борада мавсум сўнггида музокараларга киришамиз. Айни пайтда олдинда турган 3 та ўйин ҳақида ўйлашимиз зарур.

Фабрегас? Жиддий ўйинчи, бироқ бу ҳақда мавсум якунлангандан сўнг гаплашамиз, – дейди у Football Italia га берган интервьюсида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!