"Милан" ва "Наполи" ўзаро футболчи алмашишмоқчи

Италиянинг икки гранди – “Милан” ва “Наполи” мавсумлар оралиғида ўзаро футболчи алмашишмоқчи. Бу ҳақда Il Mattino нашри хабар бермоқда.

Хабарларга қараганда неаполликлар "россонерилар" вингери Сусога жиддий қизиқиб қолишган. Ўз навбатида миланkиклар “Наполи”дан Хосе Кальехонни ўз сафида кўришмоқчи.

Маълумот учун, Сусо жорий мавсум А Серияда жами 28та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Кальехон чемпионатда 30та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!