“Милан” хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди ва унга Шевченконинг рақами берилди(фото)

22 август,2017, 19:44 561

“Милан” хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди ва унга Шевченконинг рақами берилди(фото)

Италиянинг “Милан” клуби “Фиорентина” ҳужумчиси Никола Калинични бир мавсумга ижарага олди. Унга кўра, “россонерилар” келгуси мавсум хорватиялик футболчининг трансферини “фиалкалар”дан сотиб олади ва у билан 2021 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолайди.

Қайд этиш жоиз, Калинич “Милан” афсоналаридан бири бўлган Андрей Шевченко тўп сурган 7-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, ушбу  рақамда сўнгги бўлиб Робиньо, Жереми Менез хамда Жерар Деулофеулар тўп сурган эди.

Эътиборлиси, Калинич “Милан” сафига ушбу мавсум ёзда келиб қўшилган 11-футболчи бўлди.