“Милан” яна бир етакчи футболчиси билан шартномани узайтира олмади

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячи Сусони  сотиб юбориши мумкин. 2019 йилда шартномаси якунига етадиган Сусо билан “россонерилар” бир ярим йилдан буён янги шартнома имзолаш ниятида юришибди. Бироқ келишув хали ҳам амалга ошмади.

Испаниялик футболчига “Рома”, “Наполи” хамда “Тоттенхэм” жамоалари қизиқиш билдирмоқда.

Илгарироқ, “Милан” дарвозабон Жанлуиджи Доннарумма билан ҳам янги шартнома борасида келиша олмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!