"Милан" яна бир янги футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

18 июнь, 09:45 123

“Аталанта” клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Андреа Контининг трансфер нархини 25 млн еврогача пасайтирди. Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, бу футболчининг “Милан”га ўтиш ҳохиши билан боғлиқ.

Эслатиб ўтиш жоизки, “Аталанта” бундан аввалроқ “россонерилар”нинг 20 млн евролик таклифни рад этган ва футболчини 30 млн еврога сотишини билдирган эди. Қизиғи, бунга жавобан футболчининг агенти Марио Жуфредди мижозини жароҳатлаш билан клубга таҳдид қилган.

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи якунланган мавсум “Аталанта” сафида жами 37та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.