"Милан" янги футболчиларини рўйхатдан ўтказа олди

“Милан” ўзининг янги футболчилари Лукас Билья ва Леонардо Бонуччиларни Европа лигаси саралаши плей-офф босиқчи учун рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

“Милан” Бонуччи ва Биляларни молиявий муаммолар сабаб, Европа лигаси 3-саралаш  босқичи  учун  рўйхатдан ўтказа олмаган эди. Ушбу муаммолар ўз ечимини  топгани айтилмоқда ва энди янги  футболчилар бемалол “россонерилар” сафида расмий ўйинларда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Маълумот учун, “Милан” Европа лигасидаги навбатдаги ўйинини “Шкендия” жамоасига қарши ўтказади. Дастлабки ўйин 17 августда Италияда бўлиб ўца,  жавоб баҳси бир ҳафтадан сўнг Македонияда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!