"Милан" янги стадион қуришдан бош тортгани учун 5 млн евро жарима тўлайди

11 март,2017, 17:40 541

Италиянинг "Милан" клуби маҳаллий ҳокимиятнинг ўзига янги стадион қуриш ҳақидаги қарорига рад жавобини берган учун жаримага тортиладиган бўлди.
ANSA нашрининг берган маълумотига кўра "россонерилар" таҳминан 5 миллион евро жарима тўлайди.


Эслатиб ўтамиз, "Милан" ўзининг янги стадиони лойиҳасини 2015 йилда тақдим этган ва бу қурилишни Fininvest компанияси ўз зиммасига олган эди. Ҳокимият эса янги арена учун жой ҳам ажратиб берган эди. Бироқ, орадан бир ой вақт ўтиб Fininvest қурилиш компанияси бу ерда стадион қуришдан бош тортган.