"Милан" ёзда Европадан энг сара футболчиларни харид қилади

Италиянинг “Милан” клуби ёзги трансфер мавсумида амалга ошириладиган харидлар учун қанча маблағ сарфлаши маълум бўлди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, италияликлар мавсумлар оралиғида жамоага жалб этиладиган 5-6 нафар футболчи учун 150 миллион евро сарфлашни мақсад қилмоқда.

Хабарда келтирилишича, “Милан”нинг ёздаги трансфер мақсадлари орасида қуйидаги футболчилар зикр этилган: ҳужумчилар: Алваро Мората “Реал”, Андреа Белотти “Торино”, Никола Калинич “Фиорентина”; ҳимоячилар: Фавзи Ғулом “Наполи”, Маттео Дармиан “Манчестер Юнайтед”; ярим ҳимоячилар: Сеск Фабрегас “Челси” ва Франк Кессиэ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!