"Милан" ёзда Ковачични олиб келмоқчи

21 март,2017, 23:55 505

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Calciomercato.com нашри тарқатган хабарга кўра хорватиялик футболчининг хизматларига шахсан "россонерилар" бош мураббийи Винченцо Монтелла қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш керакки Ковачич "қироллик клуби"нинг асосий таркибидан муқим жой эгаллай олмаяпти ва шу сабабли у ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Миланликлар эса бунга умид қилишмоқда.

Маълумот учун, Ковачич жорий мавсум Ла Лиганинг 18та учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.