"Милан"Мората режаси амалга ошмаган тақдирда кимни сотиб олиши маълум бўлди

4 июнь,2017, 19:35 558

Ёзда жамоа таркибини кескин ўзгартиришни режа қилган "Милан" машхур футбол агенти Жорже Мендеш билан "Порту" клуби ҳужумчиси Андре Силванинг трансферини муҳокама қилди.
Гап шундаки, "россонерилар" 21 ёшли футболчига "Реал" форварди Альваро Моратанинг альтернативи сифатида қарамоқда. Агар, испаниялик ҳужумчи "қироллик клуби"да қолишни истаса, "Милан" Силвани ҳарид қилиши мумкин.
Маълумот учун, Андре Силва ўтган мавсум "Порту" сафида жами 44та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21та гол ёздириб қўйишга эришган.