Милана мавқеига яраша ўйнамоқда

 

Қирғизистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган халқаро турнирнинг қизлар мусобақасида ҳамюртимиз Милана Масленкова ғолибликка даъвогарлик қилмоқда.

Яккаликлар ўртасида биринчи рақамда сараланган ўзбекистонлик теннисчи қозоғистонлик Милана Аҳматовани 6:1, 6:2 ва россиялик Арина Добригина 6:1, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Жуфтлик беллашувларида қозоғистонлик Екатерина Дмитриченко билан бирга биринчи рақамли дуэтни ташкил қилган Милана Масленкова кетма-кет иккита ғалаба билан ярим финалга чиқди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!