"Милан"да Монтелланинг ўрнига ким келиши мумкин

23 октябрь,2017, 12:35 147

Италиянинг “Милан” клуби раҳбарияти тез орада жамоа бош мураббийи Винченцо Монтеллани истеъфога чиқаради. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар бермоқда.

“Россонерилар”нинг сўнгги пайтларда қайд этаётган салбий натижалари бунга асосий сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра “Фиорентина” клуби собиқ бош мураббийи Паула Соуза “Милан”да Монтелланинг ўрнини эгаллаши мумкин.

Қайд этиш керакки, “Милан” кеча ўз майдонида “Женоа”ни (0:0) енга олмади ва А Сериянинг сўнгги 4та учрашувида бор йўғи 1 очко тўплашга эришди.

Монтелла бошқарувидаги жамоа А Сериянинг ортда қолган 9та турида жами 13 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 11-поғонада боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ "Милан"нинг ўринбосарлар жамоасида фаолият олиб бораётган Женнаро Гаттузони ҳам асосий жамоага бош мураббий бўлиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.