"Милан"га "Рома" етакчиси керак


Римнинг “Рома” клуби етакчиси Ража Наингголан ёзги трансферлар мавсумида “Милан”га қўчиб мумкин.

Sky Sport Italia нашри тарқатган хабарга кўра, “россонерилар” “бўрилар”га 29 ёшли футболчининг трансфери борасида таклиф юборган.

Агар “Милан” бельгиялик футболчини ўз сафига қўшиб ололмаса, эътиборини “Кальяри” ярим ҳимоячиси Николо Бареллуга қаратади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!