"Милан"нинг навбатдаги хариди ҳам маълум

“Лацио” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Бильянинг агенти Энцо Монтепаоне мижози тез орада Римни тарк этиб, “Милан”га йўл олишини таъкидлаб ўтди.

“Лукас “Милан”да тўп суришидан жуда ҳам хурсанд. У бугун Миланда тиббий кўрикдан ўтади”, - дейди агент.

Эслатиб ўтамиз, “россонерилар” Билья учун бонуслар билан бирга 17 млн евро тўлаши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!