“Милан”нинг собиқ футболчиси энди ўринбосарлар жамоасини бошқаради

26 май,2017, 18:47 301

“Милан”нинг собиқ футболчиси энди ўринбосарлар жамоасини бошқаради

“Милан” жамоасининг собиқ футболчиси Женарро Гаттузо эндиликда “россонерилар”нинг ёшлар жамоасини бошқаради. Бугун собиқ футболчиси расман омма олдида таништирилди. Соқиқ футболчи жамоа билан икки йиллик келишувга эришган. Бу ҳақда “Милан”нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Ўтан мавсум Гаттузо “Пиза” жамоасини Б Сериядан C Серияга тушириб юборган эди. Бундан олдин эса  “Палермо”, Грециянинг “ОФИ” хамда Швейцариянинг “Сьон” клубини бошқарган эди.

“Менга шундай имконият берилганидан хурсандман. Орадан 5 йил ўтиб мен яна ўз уйимга қайтдим ва янги саргузаштларга тайёрман”, - деб айтиб ўтди Гаттузо шартнома имзолганидан сўнг.  

Ўхшаш хабарлар