"Милан"нинг янги хўжайини фирибгарликда гумонланмоқда

20 ноябрь,2017, 10:35 261

2016 йил Италиянинг “Милан” клубини сотиб олган Йонхонг Ли фирибгарликда гумонланмоқда.

New York Times нашри тарқатган хабарга кўра хитойлик тадбиркор ўзи ва бизнеси ҳақида соҳта маълумотлар берган. Унинг компанияси 5 мингга яқин инвесторларни чув тушириб, 57 млн евро фойда кўрган. Бунинг эвазига эса Лининг акаси ва отаси қамоққа олинган.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” янги раҳбар қўл остида ўз олдига Чемпионлар лигасига қайтиш масаласини қўйган ва бунинг учун мавсумлар оралиғида янги футболчилар сотиб олиш учун 200 млн евро сарфлашган эди. Бироқ, ҳозирча “россонерилар” ўзларининг ушбу ниятларидан анча узоқ туришибди.