Милош Раонич яна учрашувга келмади

27 март,2017, 14:35 543

Милош Раонич яна учрашувга келмади

 

Канадалик теннисчи Милош Раонич яқинда АҚШнинг Делрэй Бич шаҳри мезбонлик қилган "Delray Beach Open - 2017" халқаро турнирининг финалига келмаган эди. Жаҳон рейтингида бешинчи поғонани эгаллаб турган Раонич Майамидаги мусобақанинг учинчи даврасини тарк этди.

Мукофот жамғармаси 6 993 450 АҚШ доллари бўлган "Miami Open - 2017" турнирининг бу босқичида канадалик теннисчи мезбонлар вакили билан беллашиши лозим эди. Бироқ, Милош тиззасидаги жароҳат туфайли ўйинга келмагани маълум қилинди.

Натижалар қуйидагича кўриниш олди:

Федерико Дельбонис (Аргентина) — Ян-Леннард Штруфф (Германия) 7:6 6:1

Кей Нисикори (Япония, 2) — Фернандо Вердаско (Испания, 25) 7:6 6:7 6:1

Николя Маю (Франция) — Гидо Пелья (Аргентина) 6:4 6:3

Жаред Доналдсон (АҚШ, Q) — Милош Раонич (Канада, 3) Rt

Дональд Янг (АҚШ) — Бенуа Пэр (Франция) 7:6 6:4

Фабио Фоньини (Италия) — Жереми Шарди (Франция) 3:6 6:4 6:4

Рафаэль Надаль (Испания, 5) — Филипп Кольшрайбер (Германия, 26) 0:6 6:2 6:3

Жек Сок (АҚШ, 13) — Иржи Веселы (Чехия) 6:3 7:6

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.